Тошкентда ҳоким ёрдамчиси ўзгаларнинг номига кредит олгани маълум бўлди. Ҳокимлик уни 2024 йил ноябрда ишдан бўшаганини таъкидлаб, ОАВни маъсулиятли бўлишга чақирди. Прокуратура эса у жиноятни ҳоким ёрдамчиси бўлганида содир этганини қайд этиб, ҳокимликни жамоатчиликни чалғитмасликка чақирди.
Тошкент шаҳрида ҳоким ёрдамчиси 20 нафар фуқаронинг электрон калитини қўлга киритиб, уларнинг номига 427 млн сўм кредит олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Шунингдек, қариндошлари ва танишларига қалбаки тавсияномалар орқали кредит ажратган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Учтепа туманининг аввал ҳам уч марта судланган ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар олган вақтида ушланди. У тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога танишлари орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилган.
Хатирчи туманидаги МФЙлардан бирининг муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси тадбиркор билан келишиб, МЧЖ ва хусусий ўқув маркази номига 200 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришган. У ажратилган пулни ўзига тегишли хусусий корхонага ўтказиб юборгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида ҳоким ёрдамчиси 33 кишига 1 млрд 88 млн сўм имтиёзли кредит ажратишга эришиб, уларни ўзлаштирган. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ҳам ҳоким ёрдамчиси 26 кишига чиқарилган 821 млн сўм кредитни талон-торож қилди. Уларга жиноят иши очилди.
Ромитан туманида ҳоким ёрдамчиси содир этган ЙТҲда 3-синф ўқувчиси вафот этди. Ҳайдовчининг катта тезликда ҳаракатлангани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Шаҳрисабз шаҳрида ҳоким ёрдамчиси компаниялар раҳбарлари билан бирга фуқаролар номига 1 млрд 173,6 млн сўм кредит расмийлаштириб, уларни талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Яккабоғ туманида ҳоким ёрдамчиси 20 та наъматак бутаси ва 5 та олча дарахтини ноқонуний кесиши оқибатида табиатга 9 млн 350 минг сўм зарар етди. У жами 12,7 млн сўм товон тўлайдиган бўлди.
Шароф Рашидов, Пастдарғом, Ангор туманлари, Андижон ва Термиз шаҳарларидаги 123 нафар ҳоким ёрдамчиси ишдан бўшатилади. Улар аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишларини қониқарсиз ташкил этган.
Жалақудуқ туманида ҳоким ёрдамчиси хонадонларга 38,1 тонна кўмир ажратиб бериш учун маҳалла фаолидан 600 доллар пора талаб қилгани айтилмоқда. У 7 млн сўмни олаётганда қўлга тушган.
Қумқўрғон туманида ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг номига иссиқхона ташкил этиш учун 4 марта (жами 132 млн сўм) кредит олиб, пулларни ўзига қарашли МЧЖга ўтказгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва лавозимидан озод этилди.
Бухорода ҳоким ёрдамчиси маҳаллада яшамайдиган шахслар номига 163 млн сўм кредит расмийлаштириб, уларни ўзлаштиргани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Самарқанд шаҳри «Шукрона» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси 1500 доллар пора билан ушлангани айтилмоқда. У фуқарога банкдаги таниши орқали 150 млн сўм миқдоридаги кредит олиб бермоқчи бўлган.
Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчиси ўзи таъсисчилигидаги МЧЖга 162 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан ЖКнинг 3 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Боёвут туманида ҳокими ёрдамчиси ўзи таъсисчилик қилган 3 та тадбиркорлик субъектидан бирига 12 ҳолатда фуқароларнинг 371,5 млн сўм кредит маблағларини ўтказган ва улар мақсадсиз йўналтирилган. Ҳозирда унга ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида собиқ ҳоким ёрдамчиси ов қуроли билан ўзини отиб қўйди. 4 фарзанди бўлган марҳум охирги пайтларда отасининг вафоти туфайли тушкун кайфиятда юргани аниқланди. Ҳолат бўйича қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Деҳқонобод тумани ҳокими ёрдамчиси тадбиркорлар билан кредит маблағларини ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳоким ёрдамчисига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ҳоким ёрдамчиси 2000 доллар олаётган вақтда қўлга олингани айтилмоқда. У тадбиркорларга қурилмаган 10 та иссиқхона учун 330 млн сўм маблағни жамият ҳисоб-рақамига ўтказишда ёрдам беришини ваъда қилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги 2000 кв. метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулкини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртмасига асосан тўғридан-тўғри аукцион савдоларига чиқаришни таклиф этмоқда. Агентлик буюртмани 3 иш кунида ўрганиб чиқади, маъқулланган тақдирда объект савдога қўйилади.
Фарғона вилоятида фаолияти қониқарсиз деб топилган 38 нафар ҳоким ёрдамчиси ўз аризасига кўра, яна икки нафари эса суд қарори асосида ишдан бўшатилди. Бундан ташқари, яхши натижага эришгани учун «Чекхитой» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Нурматжон Ғозиев эса президент совғаси билан тақдирланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг